Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди
19 фев 16:25
Янгиликлар
Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди
Муборакнинг "Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш борасида навбатдаги муҳим қадамни ташлади. Жамоамиз нигериялик тажрибали марказий ҳужумчи Августин Чиди Квем билан расмий шартнома имзолади.
28 ёшли форвард "газчилар"нинг олдинги чизиғида асосий кучга айланиши кутилмоқда. Бўйи 187 сантиметр бўлган футболчи жисмоний тайёргарлиги, ҳаво курашларидаги устунлиги ва рақиб жарима майдончасидаги фаоллиги билан ажралиб туради. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Квемнинг бозор қиймати 350 минг еврога баҳоланган бўлиб, бу уни жамоадаги энг қиммат легионерлардан бирига айлантиради.
Чиди Квем профессионал фаолияти давомида асосан Жанубий Африка ва Вьетнам чемпионатларида тўп тепган. У Жанубий Африка Премер-лигасида "Чиппа Юнайтед", "Тиси Гэлакси", ва "АмаЗулу" клублари шарафини ҳимоя қилган. Айниқса, "АмаЗулу" сафидаги ўйинлари эътиборга молик бўлиб, қарийб 50 учрашувда 11 бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Ўзбекистонга келишидан олдин эса Ветнамнинг "Ханой" ҳамда Ироқнинг "Ал Нафт" жамоаларида ҳаракат қилган.

Шунингдек, Муборакнинг "Машъал" жамоаси нигериялик ярим ҳимоячи Рафаэль Виашима Аягва билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
27 ёшли футболчи майдон марказида барқарор ўйини, тўп билан муомала маданияти ва жисмоний тайёргарлиги билан ажралиб туради. У фаолияти давомида Нигерия миллий терма жамоаси сафида дебют қилган.
Аягва клуб даражасида ҳам халқаро тажриба орттирган. Хусусан, у Норвегиянинг "Лиллестрём," АҚШнинг "Талса" жамоалари ҳамда Миср ва Ливия чемпионатларида иштирок этувчи бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар