

Эрик тен Хаг 2022 йилда "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлга олганди ва яқинда клуб у билан ҳамкорликни давом эттириш ниятидалиги маълум бўлганди.
54 ёшли нидерландиялик қўл остида "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсум АПЛда 60 очко билан 8-ўринни эгаллади. Англия Кубоги финалида эса "Манчестер Сити" таслим этилди (2:1). Айнан шу муваффақият клубга янги мавсум Европа Лигасида иштирок этиш имконини беради.



