Расман: "Манчестер Юнайтед" 60 миллионлик трансферни эълон қилди

Mirjalol Normatov
31 авг 2024
Мануэль Угарте "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

Клуб матбуот хизмати Уругвай термаси футболчисининг ПСЖдан харид қилинганини маълум қилди. Шартнома 2029 йилгача имзоланди.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, трансфер суммаси 50+10 млн евро кўринишида бўлади.

Ўтган мавсумда Угарте парижликлар таркибида 25 ўйинда 2та ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com