Расман: "Манчестер Сити" йирик трансферни амалга оширди

Alisher
4 июл 2022
"Лидс" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс "Манчестер Сити"га ўтди.

Бу ҳақда манчестерликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Хавбек клуб билан олти йиллик шартнома имзолади. Англия терма жамоаси ўйинчиси "Манчестер Сити"да 4-рақам остида ўйнайди.

Олдинроқ, Филлипснинг трансфери "шаҳарликлар"га 45-50 млн фунтга тушиши айтилган эди.

Футболчи ўтган мавсум "Лидс" сафида барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. 


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com