Расман: "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Alisher
9 июн 2020
"Ливерпуль" ярим ҳимоячи Адам Лаллана билан шартномани узайтирди.

Янги битим 2019/20 йилги мавсумнинг сўнгги қадар узайтирилди. Бу ҳақда "қизиллар" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчи 1 июлдан эркин агент бўлиши керак эди. Аммо, "Ливерпуль" Лалланани жорий мавсум сўнггига қадар сақлаб қолишга қарор қилди, битим вақти коронавирус пандемияси туфайли ўзгартирилди.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг жорий йилги мавсуми август ойида якунига етади.


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com