Расман: ЖЧ-2026 финали қайси стадионда бўлиши маълум қилинди
05 фев 2024 07:33
Янгиликлар
Расман: ЖЧ-2026 финали қайси стадионда бўлиши маълум қилинди
2026 йилги Жаҳон чемпионати финал учрашуви ўтказилиш стадиони маълум бўлди.
Унга кўра, янгича форматда ўтадиган АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги мундиалнинг финали Нью-Жерсидаги "MetLife Stadium" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу арена ўз бағрига 83 минг мухлисни сиғдира олади.Бу ҳақида ФИФА матбуот хизмати маълум қилди. Финал учрашуви 19 июль куни бўлиб ўтади.
3- ўрин учун бўладиган ўйин учун эса 65 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Hard Rock Stadium” мезбонлик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар