Расман: Жавоҳир Сидиқов фаолиятини "Насаф" жамоасида давом эттиради

Оқил Абдубарноев
4 янв 2023
"Қўқон-1912" клуби ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов навбатдаги мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Қўқон жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Трансфер борасида ҳар икки клуб раҳбарлари ўзаро келишувга эришди. Қайд этилишича, Жавоҳирга Суперлиганинг кўплаб жамоаларидан таклифлар бўлган, бироқ футболчи ўз даражасини ушлаб туриш ҳамда ОЧЛ мусобақасида иштирок этиш мақсадида қаршиликлар вариантини танлаган.

Шунингдек, Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери бўйича барча ҳуқуқлар “Қўқон-1912” жамоасида сақланиб қолиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимиз орқали Сиддиқовнинг "Насаф"га ўтиши ҳақида хабар бергандик.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" ФК матбуот хизмати