Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди

Administrator
20 июл 2025, 20:15
"Динамо" ПФК 2025 йилги мавсумнинг иккинчи қисми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Мавсумнинг 1-даврасини «Сурхон» сафида ўтказган Жаҳонгир Абдусаломов «Динамо» аъзосига айланди. 26 ёшли ҳужумчи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди. Жаҳонгир Абдусаломов куни кеча "Динамо"нинг Беларусдаги йиғинига бориб қўшилди ва ҳозирда Вадим Абрамов қўл остида машғулотларга киришган.

Абдусаломов фаолияти давомида «Сурхон»дан ташқари, Суперлигада «Бунёдкор» ва «Машъал» шарафини ҳам ҳимоя қилган.


AdministratorМуаллиф
Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати.