Расман: Ислом Тўхтахўжаев “Қизилқум” билан шартнома имзолади
01 мар 2021 22:29
Янгиликлар
Расман: Ислом Тўхтахўжаев “Қизилқум” билан шартнома имзолади
Тажрибали ҳимоячи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ислом Тўхтахўжаев янги мавсумда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилади.
Ислом фаолияти давомида “Нефтчи”, “Локомотив” Хитойнинг "Шэньян Урбан" клубларида тўп тепган. У Суперлига (Олий лига)да жами 251 ўйинда майдонга тушган ва 21та гол уришга эришган.
31 ёшли марказий ҳимоячи миллий терма жамоада эса 71 та учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган.
Ислом “Қизилқум”да 20-рақам остида тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар