Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди
07 июн 18:27
Янгиликлар
Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди
Миланнинг "Интер" клуби "Марсель" клуби қанот ярим ҳимоячиси Луис Энрике билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Бу ҳақда Италия клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.
23 ёшли бразилиялик футболчи "нерадзурри"га 25 млн еврога тушган. Битим беш йилга мўлжалланган.
Луис Энрике 2020 йилдан буён "Марсель" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди ва жорий мавсумда жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Унинг ҳисобида 35 та ўйин, 9 та гол ва 10 та ассист мавжуд. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 18 млн еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар