Расман: Эроннинг "Истиқлол" клубига таниқли мутахассис тайинланди
13 июн 2019 14:50
Янгиликлар
Расман: Эроннинг "Истиқлол" клубига таниқли мутахассис тайинланди
Миланнинг "Интер" клуби собиқ бош мураббийи Андреа Страмаччони Эроннинг "Истиқлол" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
43 ёшли италиялик мутахассис билан 2 йиллик шартнома тузилди. Страмаччони бир мавсум учун 1,6 миллион евро маош олади.
Унинг охирги иш жойи Праганинг "Спарта" жамоаси бўлган ва ўтган йилнинг март ойида клубдаги фаолиятини якунлаган эди. Унгақа қадар эса Грециянинг "Панатинаикос", Италиянинг "Удинезе" ва 2012-2013 йиллар давомида "Интер"ни бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 2018/19 йилги мавсумда "Истиқлол" Эрон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар