UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди Янгиликлар

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди

Суперлиганинг барча клублари қаторида Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий мавсум аввалида “Динамо” ПФК бошқарув тизими ўзгаргач, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, клуб ҳомийлари ва раҳбарияти томонидан клуб олдига жамоа асосини ёшартириш, Самарқандда курашувчан клубни ташкил этиб, мамлакат терма жамоаларига ҳам ёш иқтидорларни етказиб беришдек вазифа қўйилганди.

Шунга мувофиқ, “Динамо” жамоаси биринчи даврада ёш ва курашувчан таркиб билан муносиб тўп суриш, мухлисларини хурсанд қилишга интилди.

Йил аввалида “Динамо” ПФК Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ижара асосида 23 ёшли дарвозабон Ботирали Эргашев ва 20 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмоновни таклиф этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, “Динамо” жамоаси “Пахтакор” клуби раҳбарияти билан ушбу икки футболчининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ “Динамо”га тегишли бўлиши учун музокара олиб борди ва якунда “Динамо” ПФК Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновларнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди.

Бунгача ижара асосида тўп сурган Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновлар “Динамо” ПФК билан 2021 йилнинг июль ойигача, яъни яна икки йиллик шартнома имзолашди.

“Динамо” ПФК бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилари билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ва янгилаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика