Расман: "Динамо" АПОЭЛ ва "Мальмё" собиқ хавбекини сафига қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
23 янв 2026, 13:53
"Динамо" жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида ўтказилган кўрикдан кейин яна бир легионер футболчи билан келишувга эришганини маълум қилди.

"2026 йилги мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Ганалик 30 ёшли ярим ҳимоячи Кингсли Сарфо "Динамо" билан эркин агент сифатида 1 йиллик шартнома имзолади. 

Марказий ярим ҳимоячи сўнгги 4 йилда Кипрнинг АПОЭЛ клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, ундан олдин "Никосия", Швециянинг "Мальмё" ва "Сириус" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. У ЕЧЛ, Европа Лигаси ҳамда Конференциялар Лигаси саралаш ва асосий босқичида ҳам майдонга тушган", – дейилади хабарда.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати