Расман: Бу мавсум Испания Суперкубоги битта ўйинда ҳал бўлади
09 июл 2018 17:45
Янгиликлар
Расман: Бу мавсум Испания Суперкубоги битта ўйинда ҳал бўлади
Испания Қироллик футбол федерацияси янги мавсум (2018/19) олдидан ўтказиладиган мамлакат Суперкубоги борасида расмий қарор эълон қилди.
"Барселона" ҳамда "Севилья" ўртасидаги соврин учун баҳс 12 август куни ўтказилади.
Одатда мамлакат Суперкубоги ғолиби иккита ўйинда (уйда ва меҳмонда) ҳал бўлади. Бироқ тақвим жуда тиғизлиги туфайли икки жамоа ҳам уйда ва меҳмонда ўйин ўтказиш қийин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сўнгги мавсумда Испания чемпионати ва мамлакат Кубоги ғолибига айланди. Регламентга кўра, агар бир жамоа чемпионат ва кубокда ғолиб чиқса, Испания Кубоги финалчиси Суперкубокнинг иккинчи иштирокчисига айланади. Каталония клуби кубок финалида "Севилья"ни мағлуб этган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар