

Бунга “қизил иблислар”нинг бир қатор аъзоларида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган.
Учрашувнинг янги ўтказилиш санаси эса очиқланмаган. Ҳозирча МЮда кимлар COVID-19 билан касаллангани маълум эмас. “Брентфорд Комьюнити” стадионидаги ўйин Тошкент вақти билан 15 декабрга ўтар кечаси соат 00:30 да старт олиши режалаштирилганди.
Аввалроқ, “Тоттенхэм”да коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани туфайли жамоанинг 12 декабрь кунга белгиланган “Брайтон”га қарши баҳси, шунингдек, Конференциялар Лигаси доирасидаги “Ренн” билан ўйини бекор қилинганди.



