

Чилилик футболчи Манчестер клубига 2016 йилда "Барселона"дан ўтган эди. Браво 4 йил давомида "Ман Сити"да 61та ўйинда майдонга тушди ва 20та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
У 2018/19 йилги мавсумда жароҳат олди ва 10 ойни ўтказиб юборди. Браво икки чемпионлик ва Англия Кубогидаги ғалабаларни, умумий 8та совринни қўлга киритди.
Хабарларга кўра, 37 ёшли дарвозабон "Нью-Йорк Сити" ёки "Селтик" клубига ўтиши мумкин.



