Расман: Асрор Алиқулов ўз аризасига кўра "Қизилқум"ни тарк этди. Унинг ўрнини Тачмурад Агамурадов эгаллади

Administrator
11 май 2023, 00:04
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси расман бош мураббий истеъфосини эълон қилди.

"Хабарингиз бор, жорий мавсумни  жамоамиз қашқадарёлик мутахассис Асрор Алиқулов бошчилигида бошлаган эди. 

Бош мураббийнинг аризасига кўра, Асрор Алиқулов билан тузилган шартнома бекор қилинди. “Қизилқум” клуби Асрор Чориевичга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятига омад тилайди.

Навоийлик мухлисларига яхши таниш бўлган туркманистонлик мутахассис Тачмурад Агамурадов жамоа бош мураббий вазифаси бажарувчи этиб тайинланди", -дейилади клуб берган расмий баёнотда.


AdministratorМуаллиф
Манба: "Қизилқум" ПФК матбуот хизмати