UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11"Реал" ҳужумчилари 5 ўйиндан буён гол ура олишмаяпти  1 19:59Вадим Абрамов: "Ал Айн" ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти, эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан"  18 19:59Эмре Жан яқин вақтлар ичида жамоасини ўзгартиради  0 19:46"Милан"нинг асосий футболчиси "Севилья"га ўтишга яқин  3 19:29Гаттузо: "Жуда аянчли йўлда қолиб кетганмиз"  2 19:17Вудворд қишки трансферлар ойнасида 7 футболчи билан келиша олмади  11 19:09Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман"  6 18:48Ла Лига 21-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  6 18:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 18:25"Тоттенхэм" Почеттинодан яна 10 миллион евро ишлаб олиши мумкин  4 18:10Зинедин Зидан: "Реал" ҳотиржамликка берилмаслиги зарур. Мавсум тугашига ҳали анча бор"  17 18:01Старриж РПЛ клубига ўтади?!  1 17:38Неймар: "Фаолиятимдаги энг яхши формадаман"  13 17:14Жаҳоннинг энг қиммат таянч ярим ҳимоячилари  26 17:07ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди  41

Расман: 2021 йилдан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади Янгиликлар

Расман: 2021 йилдан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Ушбу фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб, спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Рейтинг: -64   

Фикрлар

+14   
06 дек 13:40:11
КАРШИ НАСАФ
Madridning Reali. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Минг лаънат шу нарсага. Қумор ХАРОМ. Жума куна учун жуда хунук маълумот.
АЛБАТТА УЗИ ХОЗИРГИ ШУ НОХОЛИС УЙИНЛАР ЕТМАЙ ТУРУВДИ МИСОЛ НАСАФ-ДИНАМО 1-2 ???????????
+13   
06 дек 14:53:50
dr.anonim
Ха букмекерский контора очилади, буни ким очади каттаконлар очади, орзуманд одамлар пул тикишни бошлайди, карабсизки кимгадур омад кулиб боқса 90% омад кулиб боқмайди. Шунда ким бойида букмекерский контора. Ана фойда мана шу пуллар тўғри футболни ривожлантириш учун сарфланади аниқ деган савол тўғилади. Ҳа энди у масалани каттаконлар ҳал қилади. Букмекерский конторанинг очилишига сабаб керак эди мана сабаб спортни футболни ривожлантириш. Лекин букмекерский конторанинг очилиши билан ёки тотализаторлик рухсат бериш билан биз ОСИЁ чемпиони бўла олмаймиз ёки ЖЧ мунтазам иштирокчиси бўла олмайди.
+12   
06 дек 13:46:35
Saidahror
Pakhtakor_fans 95 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тотализатор бу - КИМОР! У 2021 йил 1 январь санасидан уйналмайди. У камида 2000-2001 йиллардан бери бизнинг худудда уйналади. 2005 йилда Тотализатор расман Узбекистонга кириб келди. Футболчи ва мураббийлар очикчасига уз жамоаларига ТИКА бошлашди. Уялмасдан, «Олтин тож» деб номланган, уша даврдаги татолизатор хоналарида утирдилар. Куп утмай тотализаторлар бизда ёпилди. 2010 йилга келиб яна авж олди. Интернет ривожланганидан кейин, on line га утилди. Visa Card лар ёрдамида энди интернет оркали «ставка»лар килина бошланди. 2005-2010 йиллар оралигида мураббий ва футболчилар МДХдаги дустлари оркали бу ишларни килишда давом этдилар. Лекин буларга карши хеч кандай чора куриб булмасди. Улар ставкаларни иккинчи одам ва иккинчи давлат оркали амалга оширар эдилар. Ставкаларга рухсат берилса, берилмаса ставка килишга кизиккан инсонлар бу ишни килиб келавердилар ва киладилар хам. «Спорлашиб» битта Сникерс ёки Коладан гаров боглаш, бу хам КИМОР факат уни оти тотализатор эмас, спор. Тупни штангага пойлай оламанми, ха ёки йук. Пойласам битта Флеш. Бу хам кимор. Инсонни зарарига ишлайдиган хар кандай «ставка» бу кимор. Хозир тотализаторни киморга чикариб, вох-вух килаяпмиз. Аслини олганда хар бир кадамимизда киморни куришимиз мумкин. Хуроз, куй ва ит уриштириш. Конар ва Хабиб. Буларнинг барчаси кимор. Тотализаторга кайтамиз. Кимордан кайтган ва уни коралаган одам, Тотализатор расмий буладими, норасмий фарки йук, ТИКМАЙДИ! Аксинча, бунга - эрмак, аклни чархлаш, хобби, даромад, шунчаки вакт утказиш деб карайдиганлар, бари-бир ставка килаверади. Мен уз танишларим ичида 10 цент билан уйнайдиганларни биламан. 10 цент тикадими, 10000 $ фарки йук, бу - КИМОР. БУКУРНИ ГУР тузатади. Энди узимизникиларга келсак. Энди органлар ким, кандай вазиятда, кайси жамоага, кандай тартибда «ставка» килаяпти била олади. Аввал буларнинг барчаси иккинчи давлат оркали буларди. Бизнинг органлар, иккинчи давлат ишига аралаша олмайди. 2021 йилдан эътиборан аник КЕЛИШИЛГАН уйинларни аниклай олади, энди исботи хам булади. 2020 йил эса тотализаторчи мураббийлар учун менимча сунгги «соккали» мавсум булади. 2021 йил 5-6 нафар мураббий, 10-15 нафар футболчилар #️⃣ турма ортига йул олсалар ажабланмаймиз. Сабаби тотализаторни кириб келиши билан, янги конунлар хам ижрога киради. Энг ёмони нима, биласизми?
Макола муаллифи ким билмадиму, баъзи жойларига кушилмайман.. Тугри бизда олдин хам уйналгандирку-я, лекин ахолининг 0 дан кам микдори, 100 минг кишига 10 та одам тугри келган булиши мумкин. Энди буни леггалаштириш окибатида, бу масштаб канчалик кенгайишини курасизлар. Уша олдин хам уйнаганлар ахмок эмас, улар узимизнинг сайтларга умрида ставка килмайди. Чет эл контораларида юрганича юраверади. Янги "курбонлар" уйнайди узимиздагилиарда. Энг ёмони, биз 3 олам давлатимиз (страна третьего мира). Бундай давлатларда бу нарсаларни йулга куйиш аянчли окибатларга олиб келади. 3-4 киши бойиб утирган пайт, минглаб одамларни оилаларида нохушликлар руй бераверади. Хуллас, ким бу идеяни таргиб килган булса, бир кун кайтади ВОЗМЕЗДИЕ. Халкни камбагаллаштириш хонайвайрон килиш окибатида, футболни ривожлантиришмокчимиш..
+11   
06 дек 14:46:03
Марфуша! Ғам-ғуссага не ҳожат.
smiletea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Фармон керак булдики, Президент имзоладилар. Узбек халки мол эмаску, яхшини ёмондан ажратиб олар, сизга ухшаган акллиларку хаммаси. Букмекерлик кимор булса, хамма билса, узини фойдасини уйлаган одам шу ишни килмас. Нега тор доирага кириб олиб, Сиёсатга карши чикяпсиз. Хозиги клубларни инфратиузилмасини, бюджетини 0 га тенг. Шу туриш билан футболни ривожлантириб буладими. Бир + томони борки шу Фармон ишлаб чиқилди ва имзоланди.
Хурматли админлар шу юзерни яхшилаб текширинглар! Охирги вақтларда ҳаддидан ошиб кетяпти. Хақиқий провакатор! Блог қилиш керак буни. Умуман фикрлари тасдиқсиз! Котта ҳоласини сайтига ёзгандек ёзади. Ҳаммани асабига ўйнайди.
+10   
06 дек 15:02:11
Abduroshid Zakirov
ana keyin yurtga keladigon tabiy ofatlardi koramiz suv oliw yer qimirlaw u bu tabiy ofatlar. qayda faxiw munkar xarom iwlar avj olsa ALLOH owa erga balolarini yuboradi kimi axli va kuchi yetadi ALLOHni yuborgani balolariga turup beragani
+10   
06 дек 14:02:35
Prso 93
2021 - yildan futboldan ketaman!!!
+9   
06 дек 14:01:47
Бек
Bni yaxwi bilaman. Kere bolsa iymonli odamlarni ham pul kere vaqtta aynitadi. Studentlar, yowlar koproq wu oyinga kirip ketad (sababi puli kam, pulga qiziqiw koproq, orzularini wu yol bilan yetkisi keladi gohida). Wuni orqasidan kop balolar keladi. Kere bolsa ota-onasini aldidi. Kop pul tikip yengilip qolsa wundan keyin dalwe yomon yolga kiradi (kere bolsa yoqotilgan pulni ornini bosiw uchun ogrilik qiladi, qimmatbaho buyumlarini sotadi). Bowida bilinmidi , ammo keyin katta muammolar paydo boladi. Umuman olganda baraka qochadi. Man xoxlamasdim. Sababi kelajakda ozimizni farzandlarimiz ham wu yolga kiriwini xoxlamiman. Wuning uchun bekor qiliw kerak. Futbol busiz ham rivojlanadi. Agar mana wu xarom yol bilan rivojlaniwi kere bolsa, undan kora futbolni yoqitiwini xoxliman. Futbolimiz xalol bolsin. Bunday xarom narsalar bizning VATANIMIZGA kere emas. Eratga musulmonmiz dep aytiwimiz uchun ham yuzimiz yorug boliwi kerak. Man qarwiman bu bukmekirlik idoralariga. Kelajakni ham oylaw kerak!!!
+8   
06 дек 14:10:23
Saidahror
smiletea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Фармон керак булдики, Президент имзоладилар. Узбек халки мол эмаску, яхшини ёмондан ажратиб олар, сизга ухшаган акллиларку хаммаси. Букмекерлик кимор булса, хамма билса, узини фойдасини уйлаган одам шу ишни килмас. Нега тор доирага кириб олиб, Сиёсатга карши чикяпсиз. Хозиги клубларни инфратиузилмасини, бюджетини 0 га тенг. Шу туриш билан футболни ривожлантириб буладими. Бир + томони борки шу Фармон ишлаб чиқилди ва имзоланди.
Менга каранг, сиз нега кайта кайта сиесатга карши чикаяпсиз деп айтаяпсиз?
Пашшадан фил ясаб, менга ёрлик осиб овора булманг. Президентимизга хурматим баланд, бу фармон у киши томонидан имзоланган булсада, лекин бу нарсани илгари сурганлар бошка эканини аник биламан. Бу ерда Президентимизга хеч-кандай эътироз йук.
+8   
06 дек 13:42:08
Nuriddin
Bekmekerlik bu - o'yinlarga pul tikishmi? bu Qumorga kirmaydimi? Uzb vakillari shuni bila turib pul ishlashni yangicha usulini o'ylab topishdimi?
+7   
06 дек 16:05:14
Amir007
ALHAMDILLULAH! BARCHANI BU QARORGA BIRDEK QARSHILIGINI KÒRISH JUDA HAM XURSAND QILDI. BU QARORNI BEKORGA AYNAN JUMA E'LON QILISHMAGANDIR. HAROM NARSALARNI TINMAY QONUNIYLASHTIRISH YAXSHILIKKA OLIB KELMAYDI. ALLOH ÒZI INSOF BERSIN
+7   
06 дек 14:23:21
Бек
Saidahror фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистон тарихидаги энг ачинарли карор...
BUKMEKER IDORALARI KEREMAS BIZGA!
+6   
06 дек 15:13:06
Muzaffar
Harom bilan topilgan pul hech qachon poyda keltirmagan
+6   
06 дек 14:25:11
ANTI KUPER
Минг афсус
+6   
06 дек 13:37:56
Red Manchester
Bekor qilishvotti. Qimorni qonuniylashtirish yaxshimas! Qanchadan qancha tinch yurgan odamlar, ayniqsa yoshlar o'ynab yutqazib xonavayron bo'ladi endi... Afsus!
+5   
06 дек 16:42:51
ChelseaFCUZB
Astagʻfirulloh deymiz. Allohdan magʻfirat soʻraymiz va rahbarlarimizga insof, iymon soʻraymiz. Boshqa ilojimiz yoʻq. Shu kunlarni ham koʻraman deb oʻylamagandim
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг