Расман: Ëрқин Назаров “Каттақўрғон”дан кетди

23 май 2026, 15:58
“Каттақўрғон” бош мураббийи Ëрқин Назаров Пролига клубини тарк этди.

“Каттақўрғон” мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар юзага келди. Бош мураббий Ёрқин Назаров билан амалда бўлган меҳнат шартномаси иккала томоннинг келишуви асосида бекор қилинди.

Маълумот учун, мазкур мутахассис “Каттақўрғон”ни қишда қабул қилиб олиб, янги мавсумга тайёрлаган эди. Жамоамиз унинг қўл остида тўққизта расмий учрашувда майдонга чиқиб, улардан бештасида ғалаба қозонди. Шунингдек, иккитадан ўйинда мағлубият ва дуранг қайд этилди. 

“Каттақўрғон” раҳбарияти Ёрқин Ўткировичга жамоамиз ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, тажрибали мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилайди”, — дейилади клуб хабарида.

Эшитдик-да! Пролига етакчиларидан бирининг бош мураббийи истеъфога чиқарилди

"Рубин" собиқ устози "Каттақўрғон" бош мураббийига айланади

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Каттақўрғон" матбуот хизмати