UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Лига 1. "Ланс" ва Ҳусанов Парижда ПСЖ меҳмони бўлмоқда, ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди (онлайн ҳисоб)  16 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  6 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  6 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3

Рашид Ғофуров: "Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим"

Про лиганинг сўнгги, 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" – "Локомотив" (1:3) учрашувидан сўнг наманганликлар мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

– Аввало бугунги беллашув борасида тўхталсангиз...

- Бугун жорий мавсумдаги энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо бугунги рақибимиз "Локомотив"нинг ҳам бу йилги Про лига чемпиони эканлигини унутмаслик лозим. Биз мазкур баҳсда ёшларга ҳам имконият бердик. Биринчи бўлимда меҳмонлар кўпроқ устунлик қилишган бўлса-да, шогирдларим ҳам ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишганида, ҳисоб бундай кўриниш олмаган бўларди. Ҳар икки жамоа ҳам ўз олдига қўйган мақсадига эришганлиги боис ўйин унчалик ҳам шиддатли тарзда кечмади. Ушбу беллашувда футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишди.

- Таъкидлаганингиздек, "Навбаҳор-фарм" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига қўйилган миссияни бажариб бўлганди. Ушбу омил ҳам шогирдларингизнинг ўйинига ўз таъсирини ўтказдими?

- Албатта, ўтказди. Йигитларга бу йилги мавсумни яхши кайфиятда якунлайлик, деб минг уқтирганингиз билан барибир ушбу ҳолат ҳам таъсир ўтказади. Бугунги баҳсда ютқазамиз, деб ўйламагандим, ғалаба қозониш ёки ҳеч бўлмаса, дуранг натижа қайд этилишига умид қилгандим. Мазкур мағлубият жамоамизнинг жорий мавсумни 9-ўринда якунлашига сабаб бўлди. Дурангга эришганимизда, 8-ўринни эгаллаган бўлардик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмадик. 

- Ҳали ноябрь ойи келмай туриб, Про лигада жорий мавсум ҳам якунланди. Шогирдларингизнинг янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари бошлангунига қадар спорт формаларини сақлаб туришлари қандай кечади?

- Тўғри, Про лиганинг жорий мавсуми бироз эрта якунланди. Йигитлар 10-15 кун ҳордиқ чиқаришганидан сўнг мазкур дастур асосида индивидуал машқларни бошлашади. Кейин клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

- Про лиганинг бу йилги мавсуми қандай ўтганлиги борасида ҳам тўхталсангиз...

- Суперлига ва Про лига орасида фарқ бўлганидек, Про лига ҳамда Биринчи лига ўртасида ҳам фарқ бор. Биз Биринчи лигадаги илк мавсумимизни ҳам шундай ўтказгандик. Иккинчи мавсумда эса 3-ўринни эгаллаганмиз ва Про лига йўлланмасини қўлга киритишимизга оз қолганди. Учинчи мавсумимиз, яъни ўтган мавсумда Биринчи лига ғолиби сифатида Про лигага йўл олгандик. Буни адаптация дейилади.

Худо хоҳласа, янаги йил ҳам менга ишонч билдиришса, келаси мавсумни бу йилгидан анча яхши ўтказамиз, деган умиддаман.

- Про лиганинг жорий мавсумида сиз учун энг қийин кечган ва ширин хотиралар билан эсланадиган баҳслар сифатида қайси ўйинларни эътироф этасиз?

- Гарчи кучли жамоа бўлмаса-да, Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши ўз майдонимиз (1-тур, 0:0) ва сафарда (12-тур, 3:0) кечган баҳслар биз учун қийин кечганди. Нукусликлар рақибга ўйин бермасликка ҳаракат қилишади. "Арал" жорий мавсумда "Навбаҳор-фарм" учун ноқулай рақибга айланди.

Энг ёрқин баҳслар сифатида эса сафарда "Қўқон-1912" (4-тур, 2:2) ҳамда Про лигада қолишимизни таъминлаган сафардаги "Андижон-SGS" (21-тур, 1:2) жамоалари билан бўлган ўйинларни келтиришимиз мумкин. Жорий мавсумда чиройли ўйинларимиз кўп бўлди, аммо бундай баҳслар билан натижага эришиб бўлмас экан.

- "Навбаҳор-фарм" Про лигадаги илк мавсумидаёқ ўз мухлисларига эга бўлиб улгурди. Ҳаттоки сафардаги айрим баҳсларда ҳам наманганлик ишқибозлар жамоани қўллаб-қувватлашди. Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Фурсатдан фойдаланиб, бу йилги мавсумда жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ғалабалар сари руҳлантириб турган ишқибозларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаттоки бугунги беллашувда ҳам жамоамиз 0:3 ҳисобида ортда бораётганлигига қарамай, улар жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этишди. Бундай мухлисликни эса ҳеч қаерда кўрмаганман. Шу боис, танаффусда йигитларга шуни ҳам уқтирдим. Бу ҳам уларга ижобий таъсир кўрсатиб, 2-таймда шогирдларим яхши ўйин намойиш этиб, битта гол уришга муваффақ бўлишди. Худо хоҳласа, келаси мавсумда мухлисларнинг ишончларини оқлашга интиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика