

Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи "қизил иблислар" раҳбариятидан маошини оширишни сўраган. Янги битим шартларига кўра, футболчининг йиллик маоши 18,3 млн. евро (ҳафтасига 348 минг евро) бўлади.
Рашфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда МЮ сафида дебют қилган. Жорий мавсум Маркус АПЛнинг 27та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 6та голли пас берди.



