UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  0 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  1 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  6 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  16 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  15 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7

Рангникнинг маслаҳатига "Манчестер Юнайтед" эмас, "Сити" амал қилди Янгиликлар

Рангникнинг маслаҳатига "Манчестер Юнайтед" эмас, "Сити" амал қилди

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Ральф Рангник клубни тарк этишдан илгари "қизил иблислар"га беш нафар футболчини сотиб олишни тавсия қилди.

Германиялик мутахассис қониқарсиз натижалари сабаб клубдан кетди, бироқ у "Олд Траффорд"ни тарк этиш олдидан собиқ жамоасига беш нафар футболчини сотиб олишни тавсия қилди, булар Эрлинг Холанд, Кристофер Нкунку, Конрад Лаймер, Хулиан Альварес ва Ёско Гвардиол ҳисобланарди. 

Бироқ клубнинг янги устози Эрик тен Хаг ушбу маслаҳатларга "қулоқ солмади" ва айтилган ўйинчилар ўрнига Маласия, Эриксен ва Мартинес каби футболчиларни харид қилди.

Аксинча, Манчестернинг бошқа клуби "Сити" рақиб мураббийининг тавсиясига "амал қилган" ҳолда юқорида санаб ўтилган беш футболчининг иккитаси — Эрлинг Холанд ва Хулиан Альварес билан шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити" АПЛнинг 1-турида айнан Холанднинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Юнайтед" эса ўз майдонида "Брайтон"га ютқазди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика