

Португалиялик форвард ушбу учрашув қайдномасига киритилмади.
"Жума куни Роналдунинг сон қисми билан боғлиқ муаммолар бор эди ва шундан бери у машғулот ўтказмади", - деди Рангник.
Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб, барча турнирларда 30 ўйинда 15 та гол урган.



