Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
2 май 2024
Германиялик мутахассис Австрия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиради.

Германиялик футбол мутахассиси Ральф Рангник Мюнхеннинг "Бавария" клубини бошқаришдан бош тортди, дея хабар бермоқда маҳаллий журналист Кристиан Фальк.

"Манчестер Юнайтед"нинг 65 ёшли собиқ мураббийи Австрия терма жамоаси бош мураббийи сифатида қолади. У ўз қарорини қуйидагича изоҳлади:

"Мен бутун қалбим билан Австрия терма жамоаси бош мураббийиман. Бу "Бавария"ни рад этиш эмас, балки менинг жамоам ва умумий мақсадларимиз учун чиқарилган қарордир".

Ральф Рангникнинг Австрия футбол федерацияси билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern