

“Австрия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш мен учун катта шараф. Айниқса, 2024 йилда Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ғалабага чанқоқ жамоа билан қатнашиш умиди руҳлантирмоқда”, — дейди Рангник.
63 ёшли немис мутахассиси май ойи охирларида Хорватия, Дания ва Францияга қарши Миллатлар лигаси ўйинларига жамоани тайёрлай бошлайди. Рангник билан шартнома икки йилга мўлжалланган.
Мавсум якунида у МЮ бош мураббийлигидан кетади. Унинг ўрнини нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг эгаллайди.



