Рамос учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
09 май 2021 18:56
Янгиликлар
Рамос учун мавсум якунланган бўлиши мумкин
"Реал" сардори Серхио Рамос ушбу мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Футболчининг чап оёғида жиддий муаммолар бор. Унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас. Шу боисдан AS нашри унинг мавсум якунига қадар сафдан чиққанини маълум қилмоқда. Шуниси аниқки, футболчи "Севилья"га қарши баҳсда ўйнамайди.
Рамос ЕЧЛ доирасида "Челси"га қарши жавоб баҳсида жароҳатдан қайтиб илк марта майдонга тушганди. Бу унинг ҳолатини оғирлаштириб юборган.
Ушбу мавсумда 35 ёшли марказий ҳимоячи барча турнирларда 21 ўйинда ўйнаб, 4 гол ва 1 ассистни ҳисобига ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар