Рамос "Реал"га қарши дастлабки ўйинда иштирок этмайди

Оқил Абдубарноев
13 фев 2022, 22:22
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос ўзининг собиқ жамоаси "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборади.

23 январдан буён майдонга тушмаётган 35 ёшли футболчи бугун парижликларнинг умумий гуруҳи билан машғулот ўтказмади.

Кечаги ва бугунги машғулотларда тўлиқ иштирок этган ҳужумчи Неймар Мадрид клуби билан ўйингача тузалиб кетиши эҳтимоли бор.

16 февраль сешанба куни ПСЖ ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: RMC Sport