Рамос "Реал" тарихида биринчи
16 авг 2018 03:17
Янгиликлар
Унда Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳамшаҳарлари "Реал"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда "Реал"нинг иккинчи голини 63-дақиқада жамоа сардори Серхио Рамос пенальтидан киритди. Шу тариқа, Рамос УЕФА Суперкубоги учун иккита турли ўйинда гол урган "Реал"нинг биринчи ўйинчисига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Рамос Европа Суперкубоги учун 2016 йилги "Севилья"га қарши баҳсда ҳам гол урган. Ўшанда Серхио 90+3 дақиқада ҳисобни 2:2 кўринишга келтирган, кейинчалик экстра таймларда Карвахаль киритган гол мадридликларга кубокни тақдим этган.
Фикрлар