Рамос: "Де Хеанинг трансфери узилиб қолди, аммо ҳаёт давом этади"
02 сен 2015 10:10
Янгиликлар
Рамос: "Де Хеанинг трансфери узилиб қолди, аммо ҳаёт давом этади"
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеанинг амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Мен Давид билан гаплашганим йўқ ва бу борада унинг фикрини билмайман, аммо ҳаёт давом этади. Де Хеа ўз даражасини ушлаб туриши керак, у жаҳоннинг энг яхши посбонларидан бири. Трансферлар жаҳон футболининг бир қисми ҳисобланади. Ҳар бир футболчи яхшироғига интилади ва бу доимо осон бўлмаган.
Давид ёзни қийин ўтказди, чунки у ўзи ва оиласи учун қарор қилиши керак эди. Баъзида бошимиздан шундай дамларни ўтказиб, тўғри хулоса чиқаришни ўрганишимиз лозим" - дейди Рамос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар