UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  0 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  6 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40

Рамос билан интервью Янгиликлар

Рамос билан интервью

Теглар :  серхио рамос
"Реал" сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси финал баҳсидан олдин УЕФА расмий сайтига интверью берди.

МИЛАНГАЧА...

Биз финалда ўйнашга ҳақли эдик. Аммо бунга эришиш жуда қийин бўлди. Гуруҳ босқичидан сўнг йирик жамоалар билан беллашдик. ПСЖ ва "Вольфсбург" каби жамоаларга қарши меҳмондаги ўйинимиз ўхшамади, аммо "Сантьяго Бернабеу"да барчасини тўғирладик.

Бундан сўнг ярим финалда "Манчестер Сити"ни таслим этдик. Оғир меҳнатимиз ўз мевасини берганидан хурсандмиз. Финалда "Атлетико"дек кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Бу жуда ёқимли.


ТАНИШ РАҚИБ ҲАҚИДА

"Атлетико"ни жуда яхши биламиз. Улар ҳам худди биз каби финалга муносиб. Улар баъзи топ-жамоаларни турнирдан чиқариб юборди. Уларда ажойиб жамоа бор ва "Атлетико" рақиб билан қандай курашиш кераклигини яхши билади.

Бизни оғир баҳс кутиб турибди. Бор эътиборимизни финалга қаратишимиз керак. Камроқ хато қилган жамоа ғалаба қозонади.

Биз майдонда кўпроқ меҳнат қилишимиз, бир жамоадек ўйнашимиз ва яхши ҳимояланишимиз керак. Агар биз буни уддалсак ғалаба сари олға қадам ташлаган бўламиз.

2014 ЙИЛДАГИ ФИНАЛ ҲАҚИДА..

Бувам ва бувим менга доимо умид бўлиши ҳақида айтишарди. Клубимиз бундай вазиятларга кўп тушиб қолган. Ўшанда фаолиятимдаги энг яхши онларни бошимдан ўтказганман. Жаҳон чемпиони бўлдим, икки маротаба Еврода ғалаба қозондим.


ЗИНЕДИН ЗИДАН ҚЎЛ ОСТИДАГИ ҲАЁТ...

Мен "Зизу" ҳақида фақат яхши гаплар эшитганман. Унда мураббийлик тажрибаси жуда кам, аммо жамоага кўп нарса бера олди.

"Зизу" ўзининг машҳур номини мураббийлик фаолиятида ҳам сақлаб қолди. Биз унинг ғояларини амалда қўллашга уриняпмиз. У мавсумнинг ҳал қилувчи пайтида футболчилардан максимум натижа чиқара олди.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ БИЛАН БИРГА ТЎП ТЕПИШ...

"Реал"ни Криштианусиз тасаввур қилиш қийин. У ҳар мавсум 50 та гол уради. Бир неча йил давомида бу даражани сақлаб қолиш жуда қийин. У клубда экан, ҳар мавсум 50 та гол бўлишига кафолат бор.


ЖАМОА САРДОРИ

Бошқаларга намуна бўлиш учун сиз ўз устингизда кўп ишлашингиз керак. Бу жамоанинг сардори эканлигимдан хурсандман.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика