

"Ўзбекистонга қарши ўйин қийин ўтади. Йигитлар диққатини жамлаган ҳолда одатдагидек ўз ўйинини кўрсатишса, рақибни мағлуб этиши мумкин.
Яқин давр мобайнида ўзаро қарама-қаршиликларни солиштирадиган бўлсак, бўлажак тўқнашув энг қийини бўлади. Бу жамоа ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Рақиб имкониятини паст баҳолаб, хатога йўл қўймаслигимиз лозим", - деди эронлик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон учрашуви 21 ноябрь куни 18:00 да старт олади.



