Рафаэль Варан: "Манчестер Сити" даражасига чиқишимиз керак"

Mirjalol Normatov
23 июл 2023
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоаси "Манчестер Сити" билан рақобат қила олишига ишонмоқда.

"Ишониш керак. Баъзида топ-клуб ҳамда яхши жамоа ўртасидаги фарқ фақатгина рухий ҳолатда бўлади. Янги мавсум старт олмоқда. Шу сабабли барчаси бўлиши мумкин. "Манчестер Сити"га етиб олиш - жиддий чақирув, бироқ биз бунга тайёрмиз.

АПЛни ютиш жуда қийин. Турнир йилдан-йилга кучлилашиб кетмоқда. Ҳар бир жамоа ўзини кучайтириб, даражасини оширяпти. Ҳар бир ўйинда жиддий кураш кечади.

Ўтган мавсумда исталган жамоани мағлуб эта олишимизни кўрсатдик. Бироқ бизга барқарорлик етишмади. Исталган рақибни мағлуб эта олишимиз мумкин. Аммо ҳар 3 кунда ўйин ўтказдик", - деди Варан.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN