Испания суди "Атлетико" собиқ форварди, ҳозирда "Монако" шарафини ҳимоя қилаётган Радамель Фалькаони солиқ тўлашдан бўйин товлаш ишида айбдор деб топди.
Колумбиялик ҳужумчига 16 ойлик қамоқ жазоси тайинланди ва футболчи 9 млн. евро жарима тўлайди. Испания қоидаларига кўра, аввал судланмаган шахс бундай жазо билан қамоққа ўтирмайди. Фалькао 2012 ва 2013 йилларда даромадини яширганликда айбланмоқда.