

"COPE" хабарига кўра, томонлар айни дамда келишувга эришиш арафасида. Янги шартнома 2023 йил ёзига қадар давом этади. Мадрид клуби 35 ёшли колумбиялик билан келишув узайтирилганини яқин вақтлар ичида эълон қилиши кутилмоқда.
Фалькао ушбу мавсумда ЛаЛигада 8 ўйинда қатнашиб, 5 гол урди.



