

Ҳозирда мазкур мусобақага саралаш ўйинлари фақат Ғарбий минтақада старт олган. Келаси йил қитъа биринчилигида 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади.
Ғарбий минтақада кеча бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг Осиё чемпионатига йўл олган дастлабки икки жамоа номи маълум бўлди. Булар - Қувайт ва Ливан. Маълумки, Ғарбий минтақада саралаш баҳслари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказиляпти.
Ҳар бир гуруҳда биринчи-иккинчи ўринларни қўлга киритган, шунингдек 3-ўрин эгаларининг ўзаро баҳсида ғолиб чиққан жамоа (жами 5та жамоа) Осиё чемпионатига боради. Саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилмоқда.
Кеча гарчанд Қувайт мағлубиятга учраган бўлса-да, иккинчи ўриндан пастга тушмаслиги маълум бўлди. Ливан эса Саудия Арабистонини мағлуб этиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
"A" гуруҳи - Қувайт, Ироқ, Баҳрайн, БАА, Фаластин.
"B" гуруҳи - Ливан, Саудия Арабистони, Қатар, Уммон.
"A" гуруҳи ўйинлар тақвими:
1-тур. 16 октябрь
Қувайт - Фаластин 7:1. БАА - Баҳрайн 3:3
2-тур. 17 октябрь
Фаластин - Ироқ 3:6. Қувайт - БАА 4:1
3-тур. 18 октябрь
Ироқ - Қувайт 1:4. Баҳрайн - Фаластин 4:1
4-тур. 19 октябрь
БАА - Ироқ 3:2. Баҳрайн - Қувайт 2:0
5-тур. 20 октябрь
Фаластин - БАА, Ироқ - Баҳрайн

"B" гуруҳи ўйинлар тақвими:
1-тур. 16 октябрь
Ливан - Уммон 10:2. Қатар - Саудия Арабистони 2:5
2-тур. 18 октябрь
Уммон - Қатар 3:0. Саудия Арабистони - Ливан 1:2
3-тур. 20 октябрь
Ливан - Қатар, Саудия Арабистони - Уммон

Плей-офф. 22 октябрь
"A"-3 - "B"-3



