Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"
20 июн 12:40
Янгиликлар
Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"
"Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак. Кўпинча "Ўзбекистон чиқди, нега биз бунга эриша олмадик?", дейишади.
Бир неча йил аввал атиги 500 минг киши истиқомат қиладиган Исландия Европа чемпионатига йўлланма олганини эслайлик. Бизда битта туманда бутун Исландиядагидан кўпроқ одам яшайди. Бизда об-ҳаво ҳам уларникидан яхшироқ. Бироқ натижа йўқ. Кимгадир қарашдан фойда йўқ", – деди Хўжаназаров.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остона шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё — Хитой" саммити доирасида иштирокчи давлатлар раҳбарлари номидан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олгани билан табриклаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар