UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  3 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  3 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  23 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  10 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди? Янгиликлар

Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди?

Машҳур футбол эксперти ва мутахассиси Алишер Никимбаев Championat.Asia сайти журналисти Николаем Егоричев билан суҳбатда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ЖЧ-2034 мезбони бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

- Менинг фикрим оддий: бу нореал. Агар Саудия Арабистони ЖЧ-2030ни қабул қилиш фикридан қайтган бўлса, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилги мезбонлик ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

Мундиал мезбони бўлиш учун камида 15-16та стадион керак (Худди ЖЧ-2026 мезбонлари АҚШ, Канада ва Мексика каби). Айни пайтда бундай стадионлар умуман йўқ. Яъни 10 йил ичида 5 миллиард доллар эвазига 15-16та стадион қуриш керак.

Таққослаш учун: Қатар 10 йил ичида 7та стадион қурди. Мен аэропортлар, меҳмонхоналар, машғулот базалари ва бошқалар ҳақида гапирганим йўқ. Барча стадионлар учун 5 миллиард доллар - бу анча иқтисодий вариант. Ўйлашимча камида 25-30 миллиард доллар керак бўлади. Лос-Анжелесдаги SoFi стадионининг ўзи 6 миллиард доллар туради, шунга қарамай у ЖЧ финалини қабул қила олмайди.

Бу қанчалик мумкин? Ўйлашимча, бу савол риторик", - деди Алишер Никимбаев. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика