Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи. Алишер Никимбаев нима дейди?

Narzulla Saydullayev
21 июл 2023
Машҳур футбол эксперти ва мутахассиси Алишер Никимбаев Championat.Asia сайти журналисти Николаем Егоричев билан суҳбатда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ЖЧ-2034 мезбони бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

- Менинг фикрим оддий: бу нореал. Агар Саудия Арабистони ЖЧ-2030ни қабул қилиш фикридан қайтган бўлса, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилги мезбонлик ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

Мундиал мезбони бўлиш учун камида 15-16та стадион керак (Худди ЖЧ-2026 мезбонлари АҚШ, Канада ва Мексика каби). Айни пайтда бундай стадионлар умуман йўқ. Яъни 10 йил ичида 5 миллиард доллар эвазига 15-16та стадион қуриш керак.

Таққослаш учун: Қатар 10 йил ичида 7та стадион қурди. Мен аэропортлар, меҳмонхоналар, машғулот базалари ва бошқалар ҳақида гапирганим йўқ. Барча стадионлар учун 5 миллиард доллар - бу анча иқтисодий вариант. Ўйлашимча камида 25-30 миллиард доллар керак бўлади. Лос-Анжелесдаги SoFi стадионининг ўзи 6 миллиард доллар туради, шунга қарамай у ЖЧ финалини қабул қила олмайди.

Бу қанчалик мумкин? Ўйлашимча, бу савол риторик", - деди Алишер Никимбаев. 


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia