"Қўқон-1912": Ёлғон хабарларни тарқатаётган кимсалар бизнинг дўстларимиз эмас
20 мар 2018 12:29
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Ёлғон хабарларни тарқатаётган кимсалар бизнинг дўстларимиз эмас
Суперлиганинг 4-турини "Қўқон-1912" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади.
"Водий дербиси" 31 март куни Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. "Марказий" стадион "водий дерби"сига тўлиқ тайёр. Стадион ёритгичларининг ҳозирги ҳолати, талаб қилинган 1200 люксдан ҳам юқори ҳолатда.
Айрим кимсалар бу ўйинга Қўқондаги стадион тайёр эмаслиги учун бошқа жойга кўчирилиши мумкин деган асоссиз хабарларни тарқатишмоқда.
Бундай ёлғон хабарларни тарқатаётган кимсалар бизнинг дўстларимиз эмас, - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар