

"Жамоамиз ёш ва иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Бешимовни "Хоразм" клубидан трансфер қилди. "Қўқон-1912" жамоаси Шаҳзодбек Бешимов билан бир ярим йиллик шартнома имзолади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Ҳужумчи Про лига жорий мавсумида 7 та ўйинда 1 та гол урган эди.
Transfermarkt портали 23 ёшли футболчини 150 минг еврога баҳолаган.
Алоҳида айтиш жоиз, Бешимов бугун ўз туғилган кунини нишонламоқда. Трансфер у учун ўзига хос совға бўлди.



