UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. ПСЖ форварди Мбаппе, Ямал, Рафинья ва Витиньяни ортда қолдирди  0 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0

"Қўқон-1912": Саккиз футболчи кетди, европалик легионер келиши мумкин Янгиликлар

"Қўқон-1912": Саккиз футболчи кетди, европалик легионер келиши мумкин

Теглар :  Қўқон-1912
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда.

Жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши барча мухлисларни қизиқтираётгани аниқ.

Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этишди. Булар Наврўз Алимов, Айбек Нурбаев, Алишер Зиёвуддинов, Илья Ильин, Нодирбек Қўзибоев, Сардор Қаҳҳоров, Абдул Азиз Юсупов, Ғайрат Ҳасанов. Биз бу футболчиларга жамоамиз билан бирга бўлганликлари учун жамоа раҳбарияти ва мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоамиз мураббийлар штаби 2-даврада юқори ўринлар учун курашадиган жамоа тузиш борасида тинмай изланмоқдалар. Иккинчи даврада жамоамизга бир қатор янги футболчилар келиши кўзда тутилган. Уларнинг айримлари жамоа кўригида иштирок этишаётган бўлса, айримлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу футболчилар билан келишув амалга ошса биз сиз азиз мухлисларга хабар берамиз.

Яна бир муҳим янгилик. Агар музокаралар ижобий якунланса, жамоамизда Европа давлатларининг биридан легионер футболчилар пайдо бўлади. Хуллас бизни кузатиб боринг ва жамоамиздаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлинг.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика