UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 18:00Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ" (онлайн ҳисоб)  2 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  8 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  46 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  22 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  85

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Ўзаро ўйин ўтказилди

Теглар :  Қўқон-1912
Бугун "Қўқон-1912"нинг биринчи йиғини якунига етди. Бир ҳафта давом этган мазкур йиғинда кўплаб футболчилар иштирок этишди.

Бугун йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйинда майдонга тушишди. “Марказий” стадионда кучли ёмғир остида бўлиб ўтган учрашувда “Яшиллар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голни 63-дақиқада Маъруф Зокиржонов пенальтидан киритди.

Биринчи йиғинда жамоамиз сафида бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришганини таъкидлаш жоиз. Ўтган мавсумни “Норин” сафида ўтказган дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ўтган мавсум кашфиётларидан бири – “Пахтакор” сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирган Андрей Сидоров ҳам жамоамиз кўригида бўлиб турибди.

Биринчи йиғинда жароҳат сабаб, Отабек Ҳайдаров, Иброҳим Раҳимовлар иштирок эта олишмади. Шунингдек, Отабек Зокировда ҳам кичик жароҳат бор. Жамоамиз сардори – Азиз Тўхтабоев ва Андрей Баклановлар мураббийлар штабида иш бошлашди.


Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (яшиллар) – “Қўқон-1912” (қизиллар) – 1:0 (0:0)

Ҳакам
: Қаҳрамон Собиров.

Гол: Маъруф Зокиржонов – 63 (пен).

“Яшиллар”
: Никита Рибкин (Руслан Матниязов, Ислом Абдуллаев), Исмоил Охунжонов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Абдуллох Олимов, Аброр Раҳмонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дониёр Иномов, Достон Мелиқўзиев, Муҳиддин Мамасолиев, Андрей Сидоров.

“Қизиллар”: Азиз Ашуров (Муҳриддин Аҳмедов), Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Жалил Кимсанов, Шохрух Холматов, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Абдуқаҳҳор Ўктамов).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика