“Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини чипталари 17 май куни сотувга чиқади

Narzulla Saydullayev
15 май 2017, 14:36
Олий лига 11-турида жамоамиз турнир пешқадами Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади.

Икки турнир пешқадамлари баҳсига қизиқиш юқори даражада бўлмоқда.

“Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини учун чиқарилган чипталар 17 май куни соат 14:00 дан бошлаб сотувга чиқарилади. Ўша куни “Марказий”  стадион ҳудудидаги кассалар сони кўпайтирилади.

“Қўқон-1912” – “Локомотив” ўйини 17 май куни соат 17-30 да бошланади. Эртага 16 май куни ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бу учрашув соат 16:30 да бошланади.

Барчангизни “Марказий” стадионга таклиф қиламиз!



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz