"Қўқон-1912": Клубимиз раҳбари 55 ёшга тўлди
31 окт 2016 07:33
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Клубимиз раҳбари 55 ёшга тўлди
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлисларимиз номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.
Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг куз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Айнан шу инсон саъи-ҳаракатлари эвазига ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонга катта футбол яна қайтди. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган ягона жамоа саналади. Бу борада ҳам Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.
Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клубимиз раҳбари ўз олдига “Қўқон-1912” жамоаси билан келгусида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Умуман олганда, Бахтиёр ака Толиповнинг келажакдаги режалари улкан.
ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар