UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  20 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  5

"Қўқон-1912": Жамоамизни 5 нафар футболчи тарк этди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоамизни 5 нафар футболчи тарк этди

Теглар :  Қўқон-1912
Бугунги кунга келиб, Олий лига клублари янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Улар орасида бизнинг жамоамиз ҳам бор. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” клуби Тошкентда иккинчи йиғинни ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

Жамоамиз сафида ўзгаришлар давом этмоқда. Таркибимизга бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилиш билан бирга жамоамизни тарк этаётган футболчилар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, ўтган йили ўзининг ишончли ўйинлари билан жамоамизга ёрдам берган ўйинчилар – Абдуллох Олимов, Миржалол Қурбонов, Маъруф Зокиржонов ва Руслан Матниязовлар билан тузилган шартномалар якунига етгани боис, қолаверса, ушбу футболчиларга бошқа клублардан таклифлар тушгани сабабли ўзаро келишувга асосан янги битим имзоланмади. Бу футболчилар билан дўстона хайрлашишдик.

Шунингдек, яна бир ёш футболчи Достон Турсуновга Бекободнинг “Металлург” клуби жиддий тарзда қизиқиш билдиргани боис, ушбу футболчи билан ҳам янги шартнома имзоланмади. Турсунов ҳам янги мавсумни бошқа жамоада ўтказадиган бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу футболчиларга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг  кейинги фаолиятида омад тилаб қолади.
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика