

Жамоа раҳбарияти тажрибали марказий ҳимоячи билан 2023 йилнинг сўнггига қадар шартнома имзолади.
Иван Йосович ўтган 2021 йилги футбол мавсумида ҳимоячи бўлишига қарамасдан суперлига ўйинларида рақиблар дарвозасини 5 марта, Ўзбекистон кубоги баҳсларида 1 марта ишғол қилиб жамоа тўпурарига айланди. Шунингдек Иван 2 та ўйинда голли узатмани амалга оширган.





