UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Қўқон-1912" футболчиси ижара асосида АГМКга ўтди Янгиликлар

"Қўқон-1912" футболчиси ижара асосида АГМКга ўтди

Ўзбекистонда трансфер ойнаси очилганидан сўнг "Қўқон-1912" жамоасининг етакчи футболчиларига юртимизнинг гранд жамоаларидан таклифлар бўлмоқда.

Жамоа етакчиларидан бири, 23 ёшли футболчилар ўртасида Осиё чемпиони Ойбек Рустамовга ҳам мана шундай таклифлар кўплаб бўлди. "Қўқон-1912" жамоаси Ойбек Рустамовнинг юқори спорт формасини ушлаб туриш ҳамда унга кучлилар сафида ўйин амалиёти тақдим қилиш, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида иштирок этишини таъминлаш мақсадида Олмалиқнинг АГМК жамоасига бир йил муддатга ижарага беришга қарор қилди. 



Хабарингиз бор, АГМК жамоаси келаси мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишган. Шу мақсадда АГМК жамоаси раҳбарлари жамоани кучайтириш учун Ойбек Рустамовнинг хизматларига қизиқиш билдирди. Ҳар икки жамоаларнинг ўзаро келишувларига асосан Ойбек Рустамов АГМК жамоасида 2023 йилнинг 31 декабрь санасига қадар ижара асосида тўп тепади. Рустамовнинг трансфери бўйича барча ҳуқуқлар "Қўқон-1912" жамоасида сақланиб қолади. 

Маълумот ўрнида, Рустамов ўтган мавсум Суперлигада 24 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика