UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  0 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  1 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  5 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  12 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  8 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5

"Қўқон-1912": Болажонларга президент совғалари топширилди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Болажонларга президент совғалари топширилди

Теглар :  Қўқон-1912
Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида, “Қўқон-1912” футбол клуби қошидаги “Жажжи шунқорлар” футбол гуруҳлари ташкил этилган.

Куни кеча таълим масканига болажонларга аталган “Президент совғаси”  етиб келди.


51-сонли таълим муассасасида янги йилга бағишланган байрам тадбири уюштирилди. Тадбирда ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ва футболчилари иштирок этишди.  Давлатимиз раҳбарининг болажонларга аталган совғаси барча болажонлар ва уларнинг мураббийларини хурсанд қилиб юборди.
 
Совғаларни болаларга ўзлари севган футболчилари топширишлари эса уларнинг хурсандчиликларини икки ҳисса оширди. Тадбирда иштирок этган жамоамиз катта мураббийи  Азиз Тўхтабоев ҳамда футболчилар  Жалил Кимсанов, Собир Ҳамидовлар болажонларни янги йил билан қутлаб, улардан келажакда ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган буюк инсонлар етишиб чиқишига умид билдирдилар.


Байрам болажонларнинг шўх-шодон рақслари ва қўшиқлари билан янада файзли ўтди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика