“Қўқон-1912”: Бир қатор футболчилар билан шартнома имзоланди
06 фев 2017 17:09
Янгиликлар
“Қўқон-1912”: Бир қатор футболчилар билан шартнома имзоланди
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси бир неча кун олдин бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаганди.
Бугун ҳам жамоамиз олти нафар футболчи билан битим имзолади.
Ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган Руслан Мелезиддинов, мавсум-2016да “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган Андрей Сидоровлар билан келишувга эришилди. Ушбу футболчилар янги мавсумни жамоамизда ўтказишади.
Бундан ташқари, ўтган йили иккинчи даврада “Қўқон-1912” клуби шарафини ҳимоя қилган Дарко Гожкович, Никита Рибкин, Суҳроб Бердиев билан ҳам янги шартномалар имзоланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар