

Маълумотларга қараганда, футболчилар жамоа бош мураббийи Абдулла ал-Мутайри қўл остида ишлашдан бош тортишган. Жамоа сардори Фаршад Нур ва ва бир қанча футболчилар қувайтлик мутахассисга унинг машғулот ўтамаслигини, жамоани бошқармаслигини айтишган. Бунга сабаб сифатида улар мураббийнинг билимларининг пастлиги ва футболчилар ичида "жамоалар" юзага келганини келтиришган.
"Football Afghan France" маълумотига кўра, ал-Мутайри қайдномани тўлдиришни истамаган ва техник мағлубият ёздиришга ҳаракат қилган. Бироқ футболчилар майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.



